Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:23

Мирзиёев бугунги селекторда ТВ сюжетларидан келиб чиқиб 2 раҳбарни огоҳлантирди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни видеоселектор йиғилишида ўтган ҳафтада телевидениеда ёритилган, Тошкент вилоят, Оққўрғон туманидаги ва Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош шаҳридаги вазиятга эътибор қаратди.

Бу ҳақда хабар қилган кун.узга кўра,президент Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Мусо Ерниёзов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Шукрулло Бобоевни кескин танқид қилиб, огоҳлантирган.

«Ишламаганлар кетади. Икки йил чиданглар, икки йил ўзларингни қийнанглар. Икки йилдан кейин бари жой жойига тушади.

Икки йилдан кейин ёш йигитлар келади. Забардаст, фидойи, муҳими ватанни севадиган болалар! Мана, ҳозир ёшлар келаяпти. 25 ёш бўлсаям вазир қиламан! Ватанни севса, бўлди! Ўргатаман уларни! Сизларга эса шунча селектордан кейин ҳам ўрганмаяпсизлар. (жимлик) Оққўрғондаги аҳволни кўрдим, дардини эшитдим. Уйқу келадими кўзга? Соат икки эди...

Ёки Тахиатошда гапирган аёлнинг аҳволидан кўзга ёш келади. Бу Ўзбекистонда бўлаётганига ишониб бўлмайди. Жаноб Эрниёзов эса, «Бу меники эмас экан, «Ўзбекэнерго»ники экан», деб ўзларини хурсанд қилаяпти. Гўёки, Тахиатошдаги муаммолар унга тааллуқли эмас. Бу фақат икки ҳолат. Ҳамма вилоятга тааллуқли бу. Ҳамманинг оёғи ердан узилган, буни жуда яхши биламан. Эплолмайсанми, кет унда, виждонинг бўлса. Ахир одамлар кундалик эҳтиёж бўлган ичимлик суви ёки яшаш учун бошпанага зор бўлиб ўтирибди», деган президент.

XS
SM
MD
LG