Линклар

Озодбек Назарбеков маданият вазирига ўринбосар бўлди


Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

Президент Шавкат Мирзиёев Озодбек Назарбековни Маданият вазири ўринбсоари лавозимига тайинлади.

Uznews.uz сайтининг ёзишича, Ўзбекистон халқ артистини мазкур лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор 9 август куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бағишланган видеоселектр йиғилишида эълон қилинган.

Президент Озодбек Назарбековни июнь ойи охирида “Ёшлар телеканалига директор қилиб тайинлаган. Бироқ июль ойи охирида Назарбеков ўз ихтиёри билан бу лавозимни тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG