Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:54

ЎзА агентлиги раҳбари алмашди


Маҳаллий нашрларнинг хабар қилишича, ёзувчи ва журналист Абдусаид Кўчимов давлатга қарашли ЎзА ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланди. Айтилишича, у бугун агентлик жамоасига таништирилган.

Абдусаид Кўчимов 1951 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. У 1972 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг Ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

Муқаддам Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг ўринбосари (1992-96), Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида Ахборот маркази раҳбари (1996-97), Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси (1997-2005), «Тошкент» телерадиоканали бош директори (2005-06) бўлиб ишлаган. У 2006 йилдан шу вақтгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир сифатида фаолият кўрсатаётганди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Кўчимовгача раҳбари Маматқул Ҳазратқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ишга ўтгани, у девонда ОАВ секторига мудирлик қилажаги айтилди.

XS
SM
MD
LG