Линклар

Трамп АҚШнинг Россиядаги 755 дипломатини қисқартиргани учун Путинга ташаккур айтди


Президент Дональд Трамп.

Президент Дональд Трамп Россиядан 755 нафар АҚШ дипломати чиқарилишига жавоб чораларини кўрмаслигини билдирди ҳамда Россия президентига Қўшма Штатлар бюджети чиқимларини камайтиришга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.

10 август куни журналистлар саволларига жавоб берар экан,Трамп: “Мен унга миннатдорчилик билдирмоқчиман, чунки биз ойликларни тўлашга кетадиган ҳаражатларни камайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Энди ойлик ҳаражатлари ҳам қисқаради. Биз катта миқдордаги маблағларни тежаб қоламиз”, деди Трамп.

Журналистлар АҚШ президенти ҳазиллашаётгани ёки жиддий гапираётганини аниқлай олмадилар. Трамп журналистлар билан ўзининг ёзги таътили пайтида Нью Жерсидаги Трамп Бедминстерда гольф ўйнаётиб учрашди.

Ўтган ойда АҚШда Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганига жавобан, президент Путин Москвадаги мингдан ортиқ америкалик дипломатлар сонини 755 нафарга қисқартириш тўғрисида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG