Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:42

"Ўзбекистон24" телеканали илк бор пирамидачи Аҳмадбой судидан лавҳа тайёрлади


Чинозлик пирамидачи Аҳмадбой устидан суд бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:39 0:00

Чинозлик пирамидачи Аҳмадбой устидан суд бошланди

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон24” телеканали Чиноз туманида молиявий пирамида қуриб, ўн минглаб одамни алдаганликда айбланаётган Аҳмадбой Турсунбоев ва яна 6 шахс устидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида ўтаётган маҳкамадан репортаж тайёрлади. Маҳкаманинг 16 август куни бўлиб ўтган учинчи мажлисидан таёрланган видеолавҳада Аҳмадбой темир қафас ортида ўтирган етти нафар судланувчи орасида оқ куйлакда кўринди.

Суднинг учинчи мажлисида гувоҳлик берганлардан бири Аҳмадбой Турсунбоевга 6 минг АҚШ доллар бергани ҳақда гапиради.

- 6 минг АҚШ долларини олиб келиб топширганман. Уч ойдан кейин 15 минг пул олиб келиб топширганман, - дейди гувоҳ.

Судда гувоҳ сифатида кўрсатма берган аёл эса уйини тиклаб олиш учун пул тўплаш мақсадида Аҳмадбойга 4 минг доллар берганини айтди.

- Ўшани ундириб беришингизни сўрайман, бошқа эътирозим йўқ, фақат шу пул, - дейди гувоҳ.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди мулозими Озодлик билан суҳбатда суд зали Турсунбоев ва яна 6 судланувчи устидан маҳкамада кўрсатма беришни хоҳловчилар учун очиқ эканини айтди.

“Чиноз ҳалол чорва” ва “Чиноз авто ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятларнинг муассиси Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағларни ноқонуний равишда олиб келганликда айбланмоқда.

Аҳмадбой номи билан танилган чинозлик тадбиркор ўтган йилнинг июн ойида қўлга олинган.

У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Аҳмадбойга тегишли эканлиги айтилаётган 12 миллион доллардан ортиқ пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

38 ёшли тадбиркорга пул берган ва олган одамларнинг сони бир неча ўн мингдан кўп экани айтилади.

XS
SM
MD
LG