Линклар

Россия АҚШни Шимолий Кореяга нисбатан ҳарбий куч ишлатмасликка чақирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон билан 30 август куни қилган телефон суҳбатида Вашингтонни Шимолий Кореяга нисбатан ҳарбий куч қўллашдан тийилишга чақирди.

Россия ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон билан суҳбат чоғида Шимолий Кореяга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш кутилмаган жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

29 августда Лавров Шимолий Корея масаласига тўхталар экан, Пхеньян ракета синовларини тўхтатиши кераклигини таъкидлаган эди.

-Шимолий Корея ва унинг ракета синовлари масаласида биз БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини қўллаб-қувватлаймиз ҳамда бизнинг шимолий кореялик қўшниларимиз бу резолюцияни бажаришини қатъий талаб қиламиз, -деди Лавров.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Шимолий Корея янги ракета синовларини ўткизгани ортидан 5 август куни янги санкцияларни жорий этган эди.

Август ойи ўрталарида Шимолий Корея АҚШнинг Гуам оролига ракета зарбаси бериш билан таҳдид қилгани ортидан Вашингтон ва Пхеньян ўртасида кескинлик юзага келган эди.

29 август куни эса Шимолий Корея Японияга қарши ракета синовини ўтказди.

XS
SM
MD
LG