Линклар

Европа Комиссияси президенти Туркиянинг иттифоққа қўшилиши савол остида эканини айтди


Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер.

Европа Комиссияси президенти Жан Клод Юнкер 4 сентябрь куни ўтган матбуот анждуманида “Туркия раҳбариятининг ҳаракатлари бу мамлакатни Европа Иттифоқига аъзо бўлиши юзасидан музокараларни йўққа чиқармоқда", деб билдирди.

Унга кўра, "бундай ҳаракатлар ортидан Туркия иттифоққа аъзо бўлиш имкониятидан жуда узоқлашиб бормоқда".

Туркия раҳбариятининг "ҳаракатлари" нимлардан иборат эканни очиқламаган Юнкер Туркия масаласида Европа Иттифоқига аъзо 28 давлат қарор чиқариши лозимлигини таъкидлади.

3 сентябрь куни Германия канцлери Ангела Меркел Германия Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқишини айтган эди.

Меркельнинг бу чиқишига муносабат билддирган Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини:

-Биз ҳар доим ҳам бир масалада муросага келавермаймиз, айниқса инсон ҳуқуқлари, инсонларнинг асосий эркинликлари, журналистлар билан боғлиқ вазият бизнинг позициямизда асосий ўринни эгаллайди. Шунга қарамай, Туркия билан иттифоққа қўшилиш масаласида музокаралар давом этмоқда.Туркия масаласида ички мулоқот ўтказиб, бу давлатга нисбатан муносабатимизни аниқлаштириб олмагунимизча музокаралар давом этаверади. ЧункиТуркия кўп соҳаларда биз билан ҳамкорлик қилувчи ҳамда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод давлатдир, - деб билдирди.

Мазкур баёнотлар ортидан Туркия президентининг махсус вакили Иброҳим Қалин Германия сиёсатчиларини популизмда айблади.

Туркиянинг Европа билан муносабатлари март ойида Германия ва Нидерландияда яшовчи туркларга 16 апрелда ўтадиган референдум юзасидан ташвиқот митинглари ўтказишга рухсат берилмагани ортидан ёмонлашди.

Германия Анқарадан келган вазирларга митингларда ўтказишга рухсат бермади, Нидерландия полицияси эса Роттердам шаҳрида 11 март куни этник турклар ўтказган митингни куч билан бостирди ҳамда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг самолётини Роттердам аэропортига қўнишига рухсат бермади.

Бунинг ортдан Эрдўғон Германия ва Ниедрландия ҳукуматини “фашистлар сиёсатини давом эттириш”да айблади.

16 апрелда ўтган референдумда конституцияга ўзгартишлар қабул қилиниб, Туркия парламент республикасидан президент республикасига айланди ва Эрдўғоннинг ваколатлари кенгайтирилди.

XS
SM
MD
LG