Линклар

Коррупцияда айбланган Қозоғистон собиқ Бош вазири озодликка чиқарилади


Серик Ахметов суд залида. 2015 йил декабрь.

Қозоғистон маҳкамаси 2015 йили коррупцияда айбланган мамлакат собиқ Бош вазири Серик Ахметовни жорий ой охирида қамоқдан чиқариш ҳақида ҳукм чиқарди.

Қарағанда область суди 6 сентябрь куни Ахметовга берилган қамоқ жазосининг 21 сентябрдан бошлаб “эркинликни чеклаш” шартли жазосига ўзгартирилганини эълон қилди.

59 яшар Ахметов 2015 йил декабрида катта миқдордаги коррупцияда айбланиб¸ 10 йилга қамалган эди.

Аввалига ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган Ахметов 2016 йилда гуноҳига иқрор бўлиб¸ президентдан кечирим сўрагандан сўнг унга берилган қамоқ жазоси икки йилга қисқартирилган эди.

Январ ойида Ахметовга берилган қамоқ муддати президент Назарбоев эълон қилган амнистия бўйича яна бир йилу 7 ойга қисқартирилган эди.

Асли қарағандалик Ахметов 2012 йилдан 2014 йилгача Қозоғистон Бош вазири бўлган.

XS
SM
MD
LG