Линклар

ЕИ Россияга нисбатан санкцияларни яна узайтирди


ЕИ санкциялари рўйхатига киритилганлар орасида Россиянинг АҚШдаги янги элчиси Анатолий Антонов ҳам бор.

ЕИ дипломатларига кўра¸ иттифоққа аъзо 28 давлат элчилари 6 сентябрь куни Россия расмийлари ва Кремль қўллаëтган украин сепаратчилари раҳбарларига оид мол-мулкни музлатиш ва уларга ЕИ ҳудудига кириш визасини бермасликка оид санкцияларни яна олти ойга узайтирган.

Виза тақиқи қўйилганлар рўйхатида Россиянинг АҚШдаги янги элчиси Анатолий Антонов номининг ҳам борлиги айтилмоқда.

Россия Мудофаа ва Ташқи ишлар вазири собиқ ўринбосари Анатолий Антонов 31 август куни АҚШдаги элчи сифатида иш бошлади. Канада ва ЕИга кириши тақиқланган Антонов номи АҚШ санкцияларида қайд этилмаган.

Бу қарорнинг 14 сентябрь куни ЕИ Адлия вазирлари томонидан тасдиқланиши кутилмоқда. Россияга нисбатан жорий санкциялар муддати 15 сентябрь куни тугайди.

Россия 2014 йил март ойида Украина ҳудуди бўлган Қирм ярим оролини аннексия қилиши ортидан ЕИ бу жараëнга алоқадор расмийларга нисбатан жазо чоралари қўллаган эди. Ҳар 6 ойда қайта кўриб чиқиладиган бу санкциялар жами 149 расмий ва 38 юридик шахсга тааллуқли.

XS
SM
MD
LG