Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:57

Банкокдан Тошкентга учган йўловчи учоғи ортга қайтишга мажбур бўлди


Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëти
Ўзбекистон ҳаво йўллари самолëти

Банкокдан Тошкентга парвоз қилган "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" авикомпаниясига қарашли йўловчи учоғи Банкок аэрортига қайта қўнишга мажбур бўлди.

Банкокдаги авиакомпания ходимининг Озодликка айтишича, учоқ носозлик туфайли кема капитани лайнерни Банкок аэропортига қайта қўндиришга мажбур бўлган, йўловчилар кутиш залига қайтарилган.

Ортидан учоқдаги носозлик бартараф этилгач, йўловчилар яна учоққа миндирилган, бироқ авиалайнерда носозлик борлиги иккинчи бор қайд этилгач, йўловчилар ортга қайтарилган.

"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" ширкатининг Банкокдаги ходимига кўра, барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.

Авиакомпаниянинг Тошкентдаги марказий идораси ҳодиса юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаётир.

Озодлик ҳодиса тафсилотини ўрганишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG