Линклар

БМТ бош котиби Шимолий Корея бўйича ихтилофни "энг жиддий бўҳрон", деб атади


БМТ бош котиби Антонио Гутерриш

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш Шимолий Кореянинг ядровий ва баллистик ракета дастурлари бўйича юзага келган ихтилофни кейинги йиллардаги энг жиддий бўҳрон ўлароқ баҳолади.

Гутерриш Le Journal du Dimanche француз нашрига берган интервьюсида: “Бу кейинги йилларда биз дучор бўлган энг жиддий бўҳрондир. Ўтмишда хўп ўйлаб кўрилгандан кейин бошланган урушларни кузатганмиз. Аммо, айрим конфликтлар мудраш келтириб чиқарган эскалация орқали бошланганини ҳам биламиз”, деди.

БМТ бош котиби Пхеньянни ўз ядровий дастурини тўхтатишига ҳамда Хавфсизлик кенгаши олдидаги мажбуриятларини бажаришига эришиш муҳим эканини таъкидлади.

8 сентябрь куни АҚШ расман Хавфсизлик кенгашини Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови учун унга қарши янги иқтисодий санкциялар жорий қилиш резолюциясини кўриб чиқишга чақирди. Резолюцияга Россия ва Хитой эътироз билдирмоқда.

Резолюция Шимолий Кореянинг нефть савдосига эмбарго жорий қилишга, мамлакатнинг мато экспортини ман этишга ҳамда шимолий кореяликларнинг хорижда – асосан Россия ва Хитойда – ишга олинишини тўхтатишга чорлайди.

XS
SM
MD
LG