Линклар

"Атлас байрами" миллий матолар фестивали бўлиб ўтаётган Марғилон шаҳрида, сайёҳлик ширкатлари вакилларига кўра, 23 ёшли маҳаллий ошпаз ўз тенгдошлари билан 2 тонналик ош пиширишга қарор қилган.

Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди.

Унда таъкидланишича, ош пиширишда ёш ошпазга 20 нафарга яқин ҳаваскор ошпазлар ёрдамчилик қилади.

Паловни тайёрлаш учун Марғилон шаҳри ҳокимлиги томонидан катта ўчоқ тайёрланган.

Ошпазнинг ўзи эса шахсий рекорд ўрнатиш учун махсус қозон ҳам тайёрлатган.

Фестивалга 60дан зиёд хорижий ҳамкорлар ташриф буюради.

8 сентябрь куни Гиннеснинг рекордлар китоби вакили Тошкентда дунёдаги энг катта ошни рўйхатга олганди.

XS
SM
MD
LG