Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:50

Марказий банк 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди


Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовнинг Тошкентда 14 сентябрда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилишича, Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиздир.

"Турли ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 100 минг сўмлик купюра чиқарилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу гап-сўзлар асоссиз," деди у.

Тимур Ишметовга кўра, Марказий банк ҳозирча 100 минг сўмлик купюра чиқаришни режалаштирмаяпти.

"Бундай қарор қабул қилинса, албатта ОАВ орқали маълумот берилади," илова қилди у.

Ўзбекистон Марказий банки 22 августдан бошлаб 50 минг сўмлик янги купюра чиқара бошлаганди.

XS
SM
MD
LG