Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:35

Сардор Милано "Новая волна 2017" мусиқа конкурсида ғолиб чиқди


Cардор Милано
Cардор Милано

Ўзбекистонлик Сардор Милано Сочида ўтаётган "Новая Волна 2017" поп мусиқа ижрочилари халқаро конкурси ғолибига айланди .

Бу ҳақда конкурс ташкилотчилари сайтида хабар қилинди.

Конкурснинг учинчи куни бўйича жюри аъзолари берган баҳолар якунларига кўра, Милано 362 балл тўплаб, Арманистонинг "Эрной Мир" гуруҳи ва Молдованинг "Doredos" триоси билан бирга конкурс ғолиби бўлди.

Асл фамилияси Эшмухаммедов бўлган Сардор Милано мусиқа билан 6 ёшидан бошлаб шуғулланган.

Тўққиз ёшида "Жамайка" қўшиғини ижро этиб шуҳрат қозонди.

Ўзбекистонлик санъаткор "Россия" телеканалининг "Главная сцена" лойиҳасида ғалаба қозонди ва Россия 1 канали "Голос" конкурсида иштирок этиб, собиқ Совет республикалари санъат шайдолари орасида ўз мухлисларини топди.

XS
SM
MD
LG