Линклар

Марказий банк олтин заҳираси ҳақида ошкора маълумот беришни режалаштираяпти


Марказий банк биноси.

Ўзбекистон Марказий банки мамлакат олтин захираси ва халқаро молиявий операциялар ҳақида жамоатчиликка ошкора маълумот беришга ўтишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда 14 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар"га бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов маълум қилди.

Бундан ташқари, Темур Ишметов 13 сентябрдан бошлаб айрим банкларда муайян фоизли тўлов асосида бир мижознинг картасидан бошқасига маблағ ўтказиш хизмати жорий этилганини билдирди.

Бу хизмат воситасида мижоз чет элда ўқиётган ёки ишлаётган юртдошининг картасига пул ўтказиши мумкин. Лекин бу хизматдан кўчмас мулк ёки автомобиль харид қилишда фойдаланиш тақиқланади.

XS
SM
MD
LG