Линклар

Марказий банк расмийси долларнинг сўмга нисбатан қиймати бундан буён кўтарилмаслигини иддао қилди


Ўзбек сўмини тахлаётган ходим.

Ўзбекистонда доллар қийматининг бундан буён ўсишига фундаментал омиллар йўқ ва валюта қиймати аста-секинлик билан тушиб бориши кутилмоқда.

Sputnik нашрининг ёзишича, бу ҳақда Марказий банкнинг монетар сиёсат департаменти раҳбари Илҳом Норқулов 14 сентябрда ўтган брифингда маълум қилди.

“Айни пайтда олиб борилаётган валюта сиёсати импорт маҳсулотлар нарҳининг ўсишига сабаб бўлмайди”, деб қўшимча қилган Норқулов.

Унга кўра, нарҳ ўсишининг олдини олиш мақсадида қатор импорт маҳсулотларга бож тўловларини озайтириш ёки бекор қилиш бўйича ҳужжат тайёрланмоқда.

Ўзбекистон президенти 10 сентябрда 42 маҳсулот учун бож тўловларини бекор қилган эди. 1 сентябрда эса гўшт, ун, ёғ каби маҳсулотларга белгиланган бож тўловлари бекор қилинган.

Аввалроқ Озодлик радиоси Марказий банк 4 сентябрдан бошлаб 4 100 сўм бўлиб турган АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қийматини икки баробарга ошириб, 8100 сўм қилиб белгилагани ортидан импорт бож тўловлари ҳам 2 баробар ошгани тўғрисида хабар берган эди. Бу ҳолат ўзбекистонлик тадбиркорларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG