Линклар

Ироқ жанубидаги террорда камида 70 киши ҳалок бўлди


Носирияда содир этилган террактлардан биридан сўнг олинган сурат.

Ироқ жанубидаги Носирия шаҳрида содир этилган иккита террор ҳужумида 70 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлди, камида 90 киши яраланди.

Полициянинг билдиришича, аввал террорчилар ресторанлардан бирида бомба портлатган, кейин эса мина ўрнатилган машина билан полиция блокпостини портлатишган.

Махсус хизматлар террор ҳужумлари “Исломий давлат” гуруҳи таркибига кирувчи “Хашед аш Шаабий” ҳарбий альянси томонидан уюштирилган деб таҳмин қилмоқдалар.

Кейинроқ “Ислом давлати” интернетда баёнот тарқатиб, мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG