Линклар

Комилов Бангладеш элчиси билан роҳинжа мусулмонлари масаласини муҳокама қилди


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

2017 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бангладеш Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маъсуд Маннанни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтининг хабар қилишича, учрашувда Ўзбекистоннинг 12 сентябрдаги Мьянмадаги озчиликни ташкил этувчи мусулмонларга кўрсатилаётган зўравонлик ҳолатлари ҳақидаги баёноти ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан Бангладешга қочқинларнинг эҳтиёжлари учун уларга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисидаги қарорига оид амалий масалалар муҳокама қилинган.

Учрашув чоғида икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Бангладешга бўлажак ташрифи кун тартиби ва дастури ҳам кўриб чиқилди.

XS
SM
MD
LG