Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2019, Тошкент вақти: 23:43

Шавкат Мирзиёев Американинг бир неча компанияси раҳбарлари билан учрашди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган president.uz сайтига кўра, учрашувда Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, «Женерал Электрик» компанияси президенти Рон Поллетт, «Ханивелл» компанияси президенти ва ижрочи директори Ражив Гаутам, «СиЭнЭйч Индастриал» компанияси вице-президенти Стивен Надерни, «Дир энд Компани» компанияси президенти Жеймс Филд иштирок этди.

“Президент Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – АҚШ бизнес-форуми икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли келишувларга эришишда катта воқеа бўлишини таъкидлади.

Америка – Ўзбекистон савдо палатаси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорликда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканини тасдиқлади”, дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG