Линклар

Мексикада зилзила оқибатида ўлганлар сони 230 дан ошди


Мексика. Қутқарувчилар ва маҳаллий аҳоли зилзила оқибатида вайроналар остида қолганларни қутқармоқда.

Мексикадаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 230 нафарга етди. Мексика президенти Энрике Пена Ньето ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди:

- Афсуски, кўплаб одамлар, жумладан, мактабда ўқиётган ўғил ва қиз болалар ҳалок бўлди. Мен оила аъзолари ва яқинларини йўқотган барча одамларга таъзия билдираман. Мексика сизлар билан ҳамдард. Бугунги кунда Мехико аҳолисининг 40 фоизи, Меролес штати аҳолисининг 60 фоизи электр таъминотисиз қолди, -деди президент.

19 сентябрь куни 7,1 балли зилзила оқибатида пойтахт Мехикода ўттиздан зиёд бино вайрон бўлган ва юздан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Зилзила оқибатида 4 миллионга яқин одам электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.

XS
SM
MD
LG