Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:41

Москва полицияси норозиликка чиққан ўнлаб тожикистонлик муҳожирни ҳибсга олди


Тожикистонлик муҳожирнинг Москва савдо марказидаги қўриқчилар томонидан калтакланганига нисбатан норозилик билдиришга чиққан тожикистонликлар полиция томонидан ҳибсга олинди.

Тожик муҳожирлари федерацияси президенти Каромат Шариповнинг матбуотга билдиришича¸ тожик мигранти 20 сентябрь куни Люблино районидаги савдо марказида қўриқчилар томонидан қаттиқ калтакланган.

Бу воқеага норозилик билдириш учун Москва савдо марказига келган тожикистонлик муҳожирлар ва қўриқчилар ўртасида юзага чиққан можаро ортидан¸ Москва полициясига кўра¸ 90 дан ошиқ одам ҳибсга олинган.

Айни пайтда¸ тожик муҳожирлари етакчиси Шарипов¸ қўлга олинганлар сонининг 250 нафардан кўплигини билдирди.

Москвадаги Озодлик мухбирига кўра¸ 20 сентябрь куни калтакланган 27 яшар Наврўз Каримов оғир аҳволда касалхонада қолмоқда.

XS
SM
MD
LG