Линклар

Ироқ армияси “Исломий давлат” назоратидаги сўнгги ҳудудларга ҳужум бошлади


Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абодий ўз ҳукумати қўшинлари “Исломий давлат” жангарилари назоратида қолаëтган сўнгги икки ҳудуддан бири – Киркук вилоятидаги Ҳавижа шаҳрини тортиб олиш учун амалиëт бошлаганини билдирди.

Расмий хабарга кўра¸ мазкур ҳарбий амалиëтда аскарлар баробарида федерал полиция кучлари¸ шиа жангчилари ва сунний араб қабилалари вакиллари иштирок этмоқда¸ АҚШ етакчилигидаги коалиция учқичлари ҳаводан ëрдам бермоқда.

Ироқ генерали Яҳë Расулга кўра¸ Бағдоддан 240 км. шимолда¸ нефтга бой Киркукдан эса 50 км. ғарбда жойлашган Ҳавижада “Исломий давлат”нинг 1500 га яқин жангариси қолган.

Жорий ҳафта бошида Ироқ кучлари Сурия билан чегарадаги ғарбий Анбар вилоятининг ИД назоратида қолган ҳудудларни қайтариб олиш учун амалиëт бошлаган эди.

Халқаро коалиция кучлари тарқатган хабарга кўра¸ 20 сентябрь Ироқ ҳукумат кучлари 2014 йил ëзида “Исломий давлат” қўлига ўтган Риҳана шаҳрини жангарилардан қайтариб олган.

XS
SM
MD
LG