Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:53

"Лукойл" Ўзбекистонга қўшимча 3 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда


"Лукойл" президенти Вагит Алекперов.

Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга яна 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ширкат президенти Вагит Алекперовга таянган ҳолда 24 сентябрь куни Podrobno.uz нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Алекперов “Интерфакс” агентлигига “Йил охиригача Ўзбекистонга киритган сармояларимиз миқдори 6 миллард долларга етади”, деб айтган ҳамда сўзида давом этиб: “Қандим ва Ҳисордаги объектларни тўлиқ ривожлантириш учун 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритмоқчимиз”, деб билдирган.

“Лукойл” ширкати Ўзбекистонда газ соҳасидаги бир қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Мазкур ширкат Қандим газни қайта ишлаш комплексини ҳам барпо этаётир. Коплекснинг биринчи босқичини ишга тушириш 2017 йилнинг декабрига мўлжалланган.

Қандим комплекси қуриб битказилгач, йилига 8 миллиард 100 миллион кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга бўлади. Қандим конлари группасини ўзлаштириш учун жами 4,5 миллиард доллар сармоя ётқизилиши режалаштирилган.

“Лукойл” Ўзбекистонда газ қазиб олиш ишларини 2007 йилда бошлаган эди. Расмий хабарларда билдирилишича, ширкат шу йиллар давомида мамлакат иқтисодиётига 6 миллиард 300 миллион доллар сармоя киритган.

23 сентябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов ва ширкат раҳбари Вагит Алекперов “Лукойл” сармояси билан ишга туширилган “Жануби-Ғарбий Ҳисор” ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топшириш тантанасида иштирок этгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG