Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:47

Барзоний Курдистон мустақиллиги бўйича референдум ўтказилишини билдирди


Курдистон мухторияти президенти Маъсуд Барзоний.

Ироқ таркибига кирувчи Курдистон мухторияти президенти Маъсуд Барзоний 25 сентябрга режалаштирилган мустақиллик тўғрисидаги референдум қолдирилмаслигини ва ўз вақтида ўтказилишини маълум қилди.

Барзоний 24 сентябрь куни мухторият пойтахти Эрбилда қилган чиқишида референдум мустақиллик юзасидан Ироқ билан ўтказиладиган музокаралар учун дастлабки қадам бўлишини айтди.

-Референдумдан мақсад чегараларни аниқлаб олиш ёки қандайдир мақомга эга бўлиш эмас. Референдумдан сўнг биз Бағдод билан музокаралар жараёнини бошлага тайёрмиз, -деди Барзоний,

Ироқ ҳукумати Курдистонда ўтказиладиган референдумни ноқнонуй деб эълон қилган. Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий Бағдод мамлакат ҳудудий яҳлитлигини сақлаб қолиш мақсадида “жиддий чоралар” кўришини айтди.

Курдистонда мустақиллик бўйича референдум ўтказилишига Эрон, Туркия каби қатор давлатлар ҳамда БМТ қарши чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG