Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:22

Сайловлардан сўнг Меркель коалицион ҳукумат тузишга киришди


Ангела Меркель.

Германияда ўтказилган парламент сайловларида канцлер Ангела Меркель етакчилигидаги Христиан-социалистлар иттифоқи блоки¸ кутилганидан анча кам овоз билан бўлса-да¸ ғалаба қозонди.

Айни пайтда 33 фоизлик бу кўрсаткич¸ консерваторлар яқин тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.

2-жаҳон турушидан бери биринчи мартамиллатчиларнинг “Германия учун альтернатива” партияси, дастлабки натижаларга қараганда, 12 фоиздан кўпроқ овоз олиб¸ парламентга кирди.

Канцлер Ангела Меркель сайловдан сўнг ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида, миллатчиларга овоз берганларни ўз сиëсатига оғдиришга ҳаракат қилажагини билдирди:

- “Германия учун альтернатива”нинг парламентга кириши билан бизни жиддий синовлар кутмоқда.Биз вазиятни синчковлик билан таҳлил қилиб¸ бу партияга овоз берганлар муаммоларини ҳал қилиш¸ улар хавотир ва қўрқувларига қулоқ солиш¸ биринчи галда¸ яхши сиëсат юрғизиш билан уларни ўзимизга қайтаришга ҳаракат қиламиз¸ деди сайлов дастлабки натижалари эълон қилиниши ортидан Меркель.

Айрим немис сиёсатчиларимиллатчиларнинг парламентга кирган учинчи йирик партия сифатида киришига Меркель ҳукуматининг Германияниқочқинларга очиш сиёсати сабаб бўлганини айтмоқдалар.

Германия кейинги икки йил давомида мамлакатга 1 миллионга яқин суриялик қочқинни қабул қилди.

Эндиликда Меркель олдида янги коалицион ҳукумат тузиш вазифаси турибди. Бундестагга кирган партиялар “Германия учун альтернатива” билан иттифоқ тузмаслигини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG