Линклар

БМТ эълон қилган янги ҳисобот хулосасига кўра¸ Қрим ярим ороли 2014 йили Россия томонидан аннексия қилингани ортидан инсон ҳақлари вазияти кескин ëмонлашган.

Одамларнинг ғойиб бўлиши¸ асоссиз қамоққа олишлар ва ноқонуний депортациялар¸ Инсон ҳақлари бўйича БМТ Олий комиссари идораси ҳозирлаган ҳисоботга кўра¸ бу борадаги энг жиддий ҳолатлардир.

Халқаро экспертларга кўра¸ Россия давлат тизимлари ҳатти-ҳаракатларидан энг кўп жабр кўрганлар қрим-татарларидир.

Ҳисоботдан ўн минглаб қримликка аннексиядан сўнг мажбуран Россия фуқаролигининг берилиши¸ уни қабул қилмаганларга нисбатан тазйиқлар қўлланилишига оид маълумотлар ўрин олган.

Бу каби қонун бузилиш ҳолатлари ҳақидаги халқаро ҳамжамият хавотирлари¸ БМТ ҳисоботига кўра¸ Россия ҳукумати томонидан инобатга олинмай келаëтир.

XS
SM
MD
LG