Линклар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Тошкентга келди


28 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация келди.

Бу ҳақда хабар қилган ТИВ матбуот хизматига кўра, делегация сафари дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Делегация, шунингдек, Навоий шаҳрига сафар қилиб, у ерда «Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари» тренинг-семинарида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG