Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:32

110 та автомобиль рақами 2 миллиард сўмга сотилди


Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси матбуот хизматининг хабар қилишича, биржанинг www.avtoraqam.uzex.uz тизими ишга туширилган пайтдан бошлаб аукцион савдоларда қиймати 2,0 млрд сўмдан юқори 110 дан зиёд автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари сотилган.

Айтилишича, энг фаол харидорлар – Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорларидир. Онлайн-аукционлар Қорақолпоғистон Республикаси, Жиззах, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўтказилган.

Жорий йилнинг 27-28 сентябрида “ЎзРТХБ” АЖ да автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини сотиш бўйича савдолар ўтказилди. Савдолар мобайнида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган жисмоний шахслар учун 36 та “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 6 та лот сотилди.

“Ўтказилган онлайн савдоларнинг натижалари “олий тоифали” автомобиль рақамларга бўлган талаб юқори эканлигини намоён этди. Рақобатли савдолар давомида айрим лотлар бўйича бошланғич нархлар бир неча маротаба кўтарилиб, 70,0 млн сўмдан ошди”, дейилади хабарда.

“Авторақамларни сотилишидан олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади”, дейилган Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси матбуот хизмати хабарида.

XS
SM
MD
LG