Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:33

Тошкентда Олий дипломатия мактаби очилади


Тошкентда Москва Давлат Халқаро Муносабатлар Институтининг Олий дипломатия мактабини очиш режаланмоқда.

Ўқув маскани Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети қошида ташкил этилади.

Бунга икки олий ўқув юрти раҳбариятининг Тошкентда ўтказган музокаралари пайти келишилган.

Олий мактаб халқаро муносабатлар соҳасида мутахассислар етказиб бериш мақсадида очилади.

Тошкент Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университети ва Москва Давлат Халқаро Муносабатлар Институти биргаликда магистрлик ва МBA дасутрларини амалга оширишни ҳам режаламоқда.

Тошкентдаги Жаҳон Иқтисоди ва Дипломатия Университети 1992 йилда очилган эди.

XS
SM
MD
LG