Линклар

Ўзбекистон Россия ва Қозоғистонга вагон экспорт қилади


Иллюстратив сурат.

“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ 2017 йил охирига қадар хорижга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган вагонларнинг илк партиясини экспорт қилади.

“2016 йилда Россия ва Қозоғистон давлатлари томонидан мамлакатимиз вагонсозлари ишлаб чиқараётган 61-911, 61-907 русумдаги плацкарт ва купе вагонларига қизиқиш катта бўлган эди. Жорий йилда эса улар учун мўлжалланган янги кўринишдаги қулай вагонларни ишлаб чиқаришга киришилди. Йил охирига қадар 5 та плацкарт ва яна шунча купе вагонларига буюртмалар келиб тушди”, дейилади “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати тарқатган хабарномада.

Экспортга ҳозирланаётган вагонлар аввалгиларидан қатор қулайликлари билан фарқ қилиши айтилмоқда. Хусусан, уларда илк бор замонавий сув ва ҳавони тозалаш ускуналари ўрнатилган, ёритиш тизими бутунлай ўзгартирилган. Вагонлар дизайни буюртмачилар талаби асосида ишлаб чиқилган, йўловчилар хавфсизлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

XS
SM
MD
LG