Линклар

Каталония мустақиллигини эълон қилиши ортидан Мадрид автономияни ўз бошқарувига олди


Испания ҳукумати Каталония президенти ва вице-президенти ваколатларини бажариш мажбуриятини мамлакат бош вазири ўринбосари Сорайя Саэнс де Сантамария зиммасига юклади.

Каталония ҳукуматидаги бошқа вазирлар мажбуриятларини Испания ҳукуматининг тегишли идоралари раҳбарлари бажаради, деб хабар бермоқда El Pais газетаси.

Каталония парламенти жума куни Испания таркибидан чиқиш ва мустақиллик эълон қилишни кўзда тутувчи деклорация учун овоз берди.

Бир соат ўтиб Испания сенати Каталония автономияси устидан Мадриднинг тўғридан-тўғри бошқарувини жорий этиш ва Каталония парламентини тарқатиб юбориш ҳамда 21 декабр куни янги сайловлар ўтказилишини эълон қилди.

Испания бош вазири Мариано Рахой телевидения орқали чиқишида Каталония ҳукумати раҳбари Карлес Пучдемонни лавозимидан олганини билдирди.

Шу куни Каталония ҳукуматининг барча аъзолари вазифаларидан озод этилди.

Ҳозирча бу чораларнинг амалдаги ижороси мавҳум бўлиб қолмоқда.

Каталония ҳуқуқ-тартибот ва ҳукумат идораларининг жуда оз қисми тўғридан-тўғри Мадридга бўй сунади.

XS
SM
MD
LG