Линклар

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норовнинг Facebook’даги расмий саҳифасига таяниб, кун.уз сайти хабар қилди.

"Ўзбекистон дипломатияси бир йилдан бери президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида барча чегарадош давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни фаол ва босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этмоқда. Бу нафақат турли даражалардаги давлатлараро алоқаларнинг кўпайиши ҳамда кенгайиши, балки Тошкентнинг қўшнилар билан аввалги зиддиятларни ҳал қилишда оқилона муроса йўлини қидириш бўйича аниқ кайфиятида ҳам намоён бўлади", - дея ёзган Владимир Норов.

У Ўзбекистон раҳбари сўнгги ойлар ичида барча қўшни мамлакатлар етакчилари билан расмий, норасмий ҳамда амалий учрашувларни ўтказганини эслаганди.

"Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф амалга оширилди. Тожикистонга ташриф тайёрланмоқда", - дея хабар берган Норов.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга айнан қачон бориши, ташрифнинг мақоми тўҳрисида хабарда ҳеч нарса дейилмаган.

XS
SM
MD
LG