Линклар

Фотиҳ Жалолов “Ўзбекфильм” бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда 6 ноябрь куни “Ўзбеккино” агентлиги расмий сайтида хабар берилди.

"Ўзбекфильм" нинг 27 октябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишиди киностудиянинг "камчилик ва муаммолари" муҳокама қилинган ва студияга 2016 йилнинг апрелида раҳбар этиб тайинланган Ҳилол Насимов лавозимидан олинган эди.

Фотиҳ Жалолов кино ва театр актёридир. 1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтинининг актёрлик факультетини тамомлаган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга.

Бунга қадар Фотиҳ Жалолов Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ҳамда “Ўзбеккино” тизимида ишлаб келган.

XS
SM
MD
LG