Линклар

АҚШ расмийси: Ўзбекистон ва АҚШ террорчиликка қарши курашда умумий позицияга эга


Вашингтон. Оқ Уй.

АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича директори Лиза Кёртис “Ўзбекистон ва АҚШ террорчиликка қарши кураш масаласида умумий позицияга эга", деб билдирди.

“Бу ҳақда Лиза Кёртис “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида маълум қилди”, деб хабар берди Sputnik нашри 9 ноябрь куни.

Кёртис президент Мирзиёевга Нью-Йоркдаги терракт муносабати билан Америка халқига билдирган далда сўзлари учун ташаккур айтди.

Кёртис Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари БМТ шафелигида ўтадиган Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

9 ноябрь куни Лиза Кёртисни президент Шавкат Мирзиёев қабул қилган эди. Расмий хабарда қайд этилишича¸ томонлар ўзаро муносабатларнинг амалий ҳамкорлик руҳида давом этаëтганини таъкидлаган¸ хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Афғонистон¸ қолаверса бутун минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган.

XS
SM
MD
LG