Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:55

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Совет милициясининг 100 йиллигини Москвада нишонлади


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасби полиция генерали Владимир Колокольцевни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан шахсан табриклади.​

Бу ҳақда хабар қилган Ҳукумат порталига кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарининг расмий ташрифи Россия ҳуқуқ идорасининг касбий байрами кунига тўғри келган. Россия Федерацияси ИИВда бўлиб ўтган музокара чоғида, генерал-майор П.Бобожонов Россия ички ишлар вазири В.Колокольцевни ва вазирликнинг барча шахсий таркибини Ички ишлар органлари ходимлари куни ва совет милицияси ташкил топганининг 100 йиллиги билан қутлаган ва байрамга бағишланган тантанали тадбирга таклифи учун миннатдорчилик билдирган.

“Ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган мулоқот чоғида, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари келгусидаги ҳамкорлик юзасидан бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар”, дейилган хабарда.

XS
SM
MD
LG