Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:42

Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғга оид қўшма баёнот матни бўйича келиша олмаяпти


Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ масаласидаги қисқа билдирув матни юзасидан келиша олмаяпти. Кейинги ҳафтага белгиланган, Европа Иттифоқи қўллаётган “Шарқий ҳамкорлик” саммити давомида қўшма билдирув эълон қилиш режалаштирилган.

Исмини очиқламаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган ЕИ расмийси 24 ноябрь куни Женевада бошланадиган саммитнинг якуний билдирувида ЕИ муайян конфликтларни тилга олишни истамаётганини таъкидлади.

Таклиф қилинаётган матнда “Саммит иштирокчилари халқаро қонунлар принциплари ва нормаларига таянган ҳолда, ҳудуддаги можароларни тинчлик йўли билан ҳал этишга қаратилган уринишларни янгилашга чақиради”, деб ёзилган.

Аммо Озарбайжон ҳам, Арманистон ҳам мазкур параграфни ўзгартириш бўйича қарама-қарши талаб қўйган. ЕИ расмийлари ҳар икки тараф айнан қандай талаб қўйганини очиқлмади.

Афтидан, эндиликда икки давлат етакчилари саммит бошлганганидан кейин мунозарали параграфни муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG