Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:44

Мирзиёев Ўзбекистонда Мақом марказини ташкил қилишга қарор қилди


Президент Мирзиёев "Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда Мақом санъати маркази ташкил қилинади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, марказ ўзбек мақом санъатининг ижро мактабларини ташкил қилади, мақомнинг “олтин фонди”ни яратади ва бойитади, халқаро майдонда ўзбек мақом санъати нуфузини оширади.

Қарорда Ўзбекистон давлат консерваториясининг Мусиқий шарқшунослик кафедраси негизида “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедрасини ташкил этиш белгиланган.

Бундан ташқари, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш кўзда тутилган.

Мақом марказини бошқарувини эса Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Яшнобод туманидаги “Тошкент радиоэшиттириш уйи” биносига ижара тўловисиз вақтинча жойлаштиришга қарор қилинди

Шунингдек, мақом йўналишида ижод қилиб келаётган ижодий жамоалар, ансамбллар 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этиладиган бўлди.

Қарорнинг ижроси устидан назорат қилиш эса Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов зиммасига юкланди.

XS
SM
MD
LG