Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:10

Саакашвили: Украина бош вазири бўлишга тайёрман


УКРАИНА - Михаил Саакашвили Киевда тарафдорлари орасида.

Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили Киевда намойишчилар олдида қилган чиқиши чоғида, Украинанинг янги ҳукуматини тузиш кераклиги, ўзи мамлакат бош вазири бўлишга тайёр эканлиги тўғрисида баёнот берди.

- Украина янги ҳукумат тузилишига муҳтож. Мен бу жараёнга сизлар билан биргаликда етакчилик қилишга ва лозим бўлса, янги ҳукуматга етакчилик қилишга тайёрман, - деди сиёсатчи.

Саакашвили 19 ноябрь куни митинг иштирокчилари олдида қилган чиқишида:

- Келинг, янги Украина ҳукуматини тузамиз, - деди.

Норозилар 17 октябрда Украина парламенти олдига чодирлар тикиб, депутатлик дахлсизлигини бекор қилиш, коррупцияга қарши суд ташкил этиш, сайлов ва президентга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киртишини талаб қила бошлаган эди.

Намойишларга Саакашвилининг чақириқлари туртки бўлди. Бугунга келиб Украина мухолифати аъзолари ҳам намойишларни қўлламоқда.

XS
SM
MD
LG