Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:14

Исроил парламентида Анвар Садат ташрифининг 40 йиллиги хотирланди


Миср собиқ президенти Анвар Саодат.

Исроил парламентида Миср президенти Анвар Садатнинг Исроилга расмий ташриф билан келганининг 40 йиллиги хотирланди. Шу муносабат билан парламентда Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Ципи Хотовели ва Мисрнинг Исроилдаги элчиси Хазем Ҳайрат нутқ сўзлади.

- Исроил ва Миср ўртасидаги бу тинчлик модели бугунги кунгача долзарблигини йўқотгани йўқ. Шундан келиб чиққан ҳолда “Фаластиннинг Садати қачон туғилади?” деб сўрагинг келади, -деди ташқи ишлар вазири ўринбосари Ципи Хотовели.

Элчи Хазем Ҳайрат жавоб нутқида “Фаластин халқи ҳуқуқлари тан олинишига чақираётган исроилликларнинг овозларини қўллаб- қувватлаймиз”, деб айтди.

Бундан 40 йил муқаддам, 1977 йилда Исроил ва Миср ўртасидаги низоларга барҳам бериш мақсадида президент Анвар Садат Исроилга борган. Бу ерда тинчлик шартномаси имзолангани ортидан 1979 йилда Исроил 1967 йилдаги уруш пайтида босиб олган Синай ярим оролидан ўз ҳарбийларини чиқарган ва орол назоратини Мисрга топширган эди.

Анвар Садат Мисрга 197ў йилдан 1981 йилгача президентлик қилган. У 1981 йилнинг 6 октябрида суиқасд қурбони бўлган.

XS
SM
MD
LG