Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:54

Қирғизистоннинг янги президенти биринчи сафарини Москвага қилди


Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков.

Инагурация маросимидан сўнг 5 кун ўтгач Москвага расмий ташриф билан борган Қирғизистоннинг янги президенти Сўўрўнбай Жээнбеков Россия билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.

“Қирғизистон президенти сифатида биринчи сафаримни Россияга амалга оширишим мен учун муҳим қадам бўлди. Айни шундай бўлиши керак ҳам эди”, деди Жээнбеков 29 ноябрь куни Москвада президент Владимир Путин билан учрашуви чоғида.

Путин ўз навбатида Қирғизистон билан икки томонлама иқтисодий алоқалар “хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик каби” ривожланишда давом этишига умид билдирди.

Жээнбеков 24 ноябрь куни Қирғизистон президенти сифатида қасамёдга келтирилган эди. У инагурация маросимида сўзлаган нутқида Россия ва Хитойни Қирғизистоннинг биринчи галдаги стратегик ҳамкорлари деб атаган.

XS
SM
MD
LG