Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:11

Ер юзидаги цивилизацияни йўқ қилишга қодир супервулқон охирги марта бундан 25 минг йил олдин отилган. Аммо олимларнинг сўнгги ҳисобларига кўра, бундай вулқонлар ўртача ҳар 17 минг йилда отилади.

Earth and Planetary Science Letters журналида чоп этилган изланиш натижаларига кўра, бундан олдин бундай кўламдаги отилишлар 50 – 700 минг йилда бир содир бўлади, деб ишонилар эди.

Етакчи муаллиф Жонатан Руже AFP агентлигига ёзган электрон мактубда “Супер вулқонлар, яъни ҳавога камида 1000 миллиард тонна ташланди отилиши биз ўйлагандан анча кўп содир бўлишини аниқладик”, дейилади.

Бундай катта вулқонлар Ер юзи ҳароратини кескин тушириб, осмонни қоронғулатиши мумкин. Бу эса ўсимликлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.

Инсониятга маълум энг сўнгги супервулқон бўлмиш Таупо бунда тақрибан 25 минг йил аввал Янги Зеландияда отилган. Таупо отилганда атмосферага бир триллион тонна ташланди тарқалган.

Солиштириш учун, Индонезиянинг Бали оролидаги Агунг тоғи 1963 йил ҳавога бир миллиард тонна вулқон ташландисини чиқарган. Бали яқин кунларда яна отилиши мумкин.

Руже изланиш натижалари яқинда янги супервулқон отилади, деган хулосага олиб келмаслигини айтди. Унга кўра, янги изланиш шунчаки вулқонларнинг цивилизацияга биз ўйлагандан каттароқ таҳдид солишини кўрсатади.

XS
SM
MD
LG