Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:17

Олимпия қўмитаси Россия билан боғлиқ допинг можароси бўйича қарор чиқаради


Халқаро Олимпия қўмитаси 5 декабрь куни Россиянинг февраль ойига белгиланган Қишки Олимпиада ўйинларидан четлатиш ёки четлатмаслик бўйича қарор чиқаради.

Бунгача қўмита допинг учун бирор мамлакатни Олимпиада ўйинларидан бутунлай четлатмаган. Одатда индивидуал спорт федерацияларига чеклов қўйилади. Аммо қўмита бу сафар кескин чора кўриши мумкин.

Тахиман 25 нафар рус спортчиси 2014 йилги Қишки Олимпиада ўйинларида ман этилган моддаларни истеъмол қилгани учун 2018 йилги ўйинлардан четлатилди. Халқаро Олимпия қўмитаси 5 декабрда чиқарадиган қарордан қатъий назар, бу спортчилар 2018 йилги ўйинларда қатнаша олмайди.

Халқаро Олимпия қўмитаси рус спортчиларига нисбатан енгилроқ жазо қўллаши ҳам мумкин. Хусусан, қўмита жарима солиши ёки индивидуал спортчиларга нейтрал спортчи ўлароқ иштирок этишга рухсат бериши мумкин.

Россия спортчиларининг халқаро мусобақалардаги иштироки 2015 йилда Жаҳон антидопинг агентлиги Россия ҳукумати допинг дастурини молиялаштиргани тўғрисидаги далил-исботларни эълон қилгани ортидан тақиқланган эди.

Аммо Россия рамсийлар бу айбловларни рад этиб келади. Президент Владимир Путин бу чоралар ортида АҚШ турганлигини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG