Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 18:53

Путин Олимпиадада қатнашмоқчи бўлган рус спортчиларига тўсқинлик қилмаслигини айтди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин 6 декабрь куни ҳукумат Қишки Олимпиадада иштирок этишни истаган рус спортчиларига тўсқинлик қилмаслигини билдирди.

-Шак-шубҳасиз биз ҳеч қандай байкот эълон қилмаймиз ва бизнинг спортчиларимиздан қай бири индивидуал асосда Олимпиадада иштирок этишга қарор қилса, унга тўсиқ қўймаймиз, -деди Путин.

Қишқи Олимпиада 2018 йилнинг февралида Жанубий Кореянинг Пхёнчан шаҳрида бўлиб ўтади.

5 декабрь куни Халқаро Олимпия қўмитаси Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топилгани ортидан Россия жамоасини 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинларидан бутунлай четлатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга асосан, рус спортчилари Россия байроғи остида Олимпиадада иштирок этолмайди, фақат айрим спортчиларгагина “Россиялик олимпия спортчилари” деган мақом остида мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқи берилади.

XS
SM
MD
LG