Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:47

АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олгани танқид қилинмоқда


Трамп Қуддус Исроил пойтахти сифатида тан олинганини эълон қилмоқда. Оқ уй, 2017 йил, 6 декабрь.

Президент Дональд Трамнинг АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши тўғрисидаги расмий баёноти Исроилдан бошқа давлатларнинг кескин танқидига учради.

Трамп 6 декабрда Оқ Уйда сўзлаган нутқида Давлат департаментига Қуддус шаҳридан элчихона учун жой топишга кўрсатма берди.

Фаластинни Озодлик ҳаракати бош котиби Саеб Эрекат Трампнинг қарори “АҚШнинг тинчлик жараёнидаги иштирокини мантиқсиз қилиб қўйди. Менимча, Трамп , Исроил ва Фаластиннинг шарқий Қуддуссиз Фаластин ҳам бўлмаслиги тўғрисидаги қарорини йўққа чиқарди”, деб айтди.

Араб давлатлари Трампни Яқин шарқдаги вазият кескинлашувидан ва зўравонликлар кучайишидан огоҳлантирди.

БМТ бош котиби Антонио Гутерриш:

-Қуддус Исроил ва Фаластиннинг пойтахти ҳисобланади. Бу шаҳарнинг якуний мақоми музокаралар йўли билан, ҳар икки халқнинг қонуний манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилиши керак, -деб айтди.

Аввалроқ Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон АҚШ Қуддусни пойтахт деб тан оладиган бўлса, Анқара Исроил билан дипломатик алоқаларни узишини билдирди. Европа Иттифоқи АҚШни Исроил ва Фаластин ўртасидаги вазиятни кескинлаштирувчи ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга чақирди.

Халқаро ҳамжамият узоқ йиллардан бери Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишдан бош тортиб келмоқда. Айни пайтда Фаластин шарқий Қуддусни ўз пойтахти сифатида кўришни истайди.

XS
SM
MD
LG