Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:10

Путин: Украина ҳудудида Россия қуролли кучлари йўқ


Россия президенти Владимир Путин Москвада ўтказилаётган катта матбуот анжуманида "Украина ҳудудида Россия қуролли кучлари йўқ", деб айтди.

"Лекин, у ерда муайян ҳарбий-милиция бўлинмалари тузилган, улар Донбассга қарши ҳар қандай кўламли ҳарбий ҳаракатларга қаршилик қилишга шай бўлиб туришибди", - деди Путин.

Путинга кўра, "ҳарбий бўлинмаларнинг у ерда бўлиши шу ҳудудда яшовчи аҳоли манфаатларига тўғри келади".

Катта матбуот анжуманида Путин Киевни Минск битими ва асирлар билан алмашиш жараёнига тўсқинлик қилаётганликда айблади.

Ғарб Кремлни Донбасcдаги айирмачиларни дастаклаётганликда айблаб келади.

Киев ҳукуматига кўра, Украина шарқида Россиянинг 5 мингдан ортиқ аскар-зобити бор.

Кремл улар "кўнгиллилар" эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG