АҚШнинг БМТдаги элчиси Хавфсизлик кенгаши мажлисида Эронни БМТнинг қурол-яроғ эмбаргосини “қўрқинчли тарзда бузгани”, “барқарорликка путур етказувчи ҳаракатлари” учун жазолашга чақирди.
Никки Хейли Хавфсизлик кенгашининг 19 декабрдаги мажлисида қилган чиқиши чоғида Ямандаги хусит жангариларининг бир кун аввал Саудия Арабистонига яна баллистик ракета отганини “қизил чироқ”, деб баҳолади. Хейлига кўра, бу зарба “бундан олдинги зарбаларга хос барча белгиларга эга” бўлган ва уни амалга оширишда Эрон томонидан тақдим этилган қуролдан фойдаланилган.
Эр-Риёд ўз навбатида Эронни исёнчиларни ракета билан таъминлаганликда айблади.
Эрон бу айбловларни рад этмоқда.