Линклар

22 феврал 2018, Тошкент вақти: 03:50

2015 йилдан бери Хитой расмийлари “Интернетдан фойдаланиш қоидаларини бузгани учун” 13 мингдан ошиқ Интернет сайтни ёпган ёки лицензиясини бекор қилган.

Бу ҳақда бугун Хитой матбуотига таянган ҳолда AFP агентлиги хабар қилди.

Танқидчиларнинг айтишича, Си Цзиньпин 2012 йилда ҳукумат тепасига келганидан бери мамлакатда Интернет назорати янада кучайган.

Хитой жаҳондаги энг кўп Интернет фойдаланувчиси яшаган давлат бўлишига қарамасдан, Интернет энг қаттиқ назорат қилинадиган мамлакатлар сафига киради.

Freedom House ташкилотига кўра, Хитой Интернет эркинлиги бўйича Эрон ва Сурия каби давлатлардан кейин 65-ўринда туради.

Мамлакатда Google, Facebook, Twitter ҳамда The New York Times каби сайтлар блокланган.

XS
SM
MD
LG