Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2018, Тошкент вақти: 01:58

Ҳиндистон Покистон ҳужуми оқибатида 4 аскар ҳалок бўлганини иддао қилди


Ҳиндистон аскарлари.

Покистон ва Ҳиндистон ўртасида баҳсли бўлиб турган Кашмир чегарасидаги тўқнашув оқибатида 4 нафар ҳинд аскари ҳалок бўлди.

Ҳинд армияси расмийлари 23 декабрь куни Покистон ҳарбийлари чегаранинг Ражури деб аталадиган секторида ҳинд ҳарбийларига қарата ҳужум қилганини билдирди. Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганлар орасида бир зобит ҳам бор. Бундан ташқари яна 2 аскар яраланган. Ҳиндистон расмийларига кўра, Ҳинд армияси Покистон ҳужумига жавобан артилериядан ўқ отган.

Покистон ҳозирча Ҳиндистоннинг мазкур хабарига муносабат билдиргани йўқ.

Ҳиндистон ва Покистон 1947 йилда Британиядан мустақилликка эришгач, баҳсли бўлиб қолаётган Кашмир ҳудуди бўйича уч марта урушди. Бугунги кунда Кашмирда икки давлатнинг назорат чизиғи жойлашган бўлиб, у юридик жиаҳтдан давлат чегараси деб тан олинмайди.

2003 йилда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги шартнома имзоланиши ортидан минтақада вазият ҳаминқадар юмшаган эди.

XS
SM
MD
LG