Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2018, Тошкент вақти: 03:01

Покистонда Ҳаққоний тармоғи қўмондони ҳалок бўлгани билдирилди


Ҳаққоний тармоғи асосчиси Жамолиддин Ҳаққоний.

Покистоннинг Хуррам вилоятида АҚШ томонидан берилган зарба оқибатида Ҳаққоний жанговар тармоғи қўмондони Жамолиддин ҳалок бўлгани билдирилди.

Хуррам вилояти расмийлари Озод Европа - Озодлик радиосига АҚШ самолёти Покистон -Афғонистон чегараси яқинидаги Мата Сангар минтақасида Жамолиддин кетаётган машинага зарба бергани ва бунинг оқибати қўмондон ҳалок бўлганини тасдиқладилар.

Президент Трамп август ойида Афғонистонга оид янги стратегиясини эъдон қилгани ортидан Покситон - Афғонистон чегарасида АҚШ кучларининг ҳарбий ҳаракатлари кучайди. Президент Трамп янги стратегияни эълон қилар экан, Покистонни Толибон ва Ҳақоний гуруҳи учун маскан бераётганликда айблаган эди.

Толибон гуруҳи билан боғлиқ Ҳаққоний тармоғи Афғонистон ҳукумати ва Афғонистондаги НАТО кучларига қарши курашиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG