Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2018, Тошкент вақти: 17:54

Афғонистонда ИДга мансуб ўзбекистонлик жанггарилар ўлдирилгани хабар қилинди


Афғонистон Жалолободида полициячилар томонидан журналистларга ИД ҳамда Толибон жангарилари ўлароқ тақдим этилган одамлар, 2017 йил 3 октябри.

Афғонистоннинг Жаузжон вилоятида 2 январь куни ўзбекистонлик ва франциялик жанггарилар ўлдирилди. Бу ҳада Жаузжон вилоят ҳокимиятининг матбуот котиби Муҳаммад Ризо Ғафорий маълум қилди.

Унга кўра, ҳукумат кучларининг ҳаводан берган зарбалари оқибатида "Ислом давлати" гуруҳнинг 26 жанггариси ўлдирилган. Уларнинг барчаси ўзбекистонлик ва франциялик экани аниқланган.

Бироқ расмийлар ўлдирилган жанггариларнинг неча нафари ўзбекистонлик бўлгани тўғрисида аниқ маълумотни билдирмади.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлган жанггарилар Суриядаги жанг майдонларини тарк этганидан сўнг Афғонистонга кириб келган.

Озодлик радиоси 15 декабрда Афғонистон расмийларига таянган ҳолда Жаузжон вилоятида француз миллатига мансуб бўлган жанггарилар пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG